Бугун мамлакатимизда қолипли нон нархи 2500 сўмга кўтарилди, юртдошларимизни қийнаётган бу муаммога мутасаддилар қандай муносабат билдиради?
Иллюстратив фото
Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси республикамизнинг вилоятлари ва туманларида шу кунларда қолипли ноннинг сотувдаги нархини ўрганишди. Натижага кўра маълумотлар қуйидагича:
Сурхондарё вилояти
Сурхондарё вилоятининг Ангор, Жарқўрғон, Қизириқ, Олтинсой, Шеробод, Шўрчи,Термиз туманларида ҳамда Термиз шаҳрида қолипли нон 1500-2000 сўмгача, Денов, Қумқўрғон туманида 1500 сўмдан, Бойсун туманида 1500-1800 сўмгача, Сариосиё туманида 1600-2000 сўмгача, Узун туманида 1200-1800 сўм нархларда сотилаётгани кузатилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси
Қорақалпоғистон Республикасининг туман ва шаҳарларида қолипли ноннинг нархлари қуйидагича баҳоланмоқда. Кегейли, Мўйноқ, Қонликўл, Шуманай, Амударё, Беруний,Нукус туманларида 1500 сўмдан, Нукус шаҳри, Қораўзак, Чимбой, Тўрткўл туманларида 1500-2000 сўмгача, Тахтакўпир, Қўнғирот туманларида 2000 сўмдан, Элликқалъа туманида 1400-1500 сўмгача, Хўжайли туманида 1500-2500 сўмгача сотилаётгани маълум бўлди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг