Бенилюкс мамлакатларига ўзбек гилосининг дастлабки синов партияси етиб борди
Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги Элчихонаси кўмагида жорий йилнинг июнь ойи ўрталарида "Top Cherry" (Фарғона вилояти) корхонаси ва "Sonneg" (Люксембург) компанияси билан ҳамкорлигида ўзбек гилосларини синов тариқасида етказиб бериш ташкил этилди. Бу ҳақда юртимиз дипломатик ваколатхонаси маълум қилди.
Республикада мавсум якунига етгани ҳамда Бельгия ва Нидерландияда гилос терими бошлангани сабаб, Бенилюкс мамлакатларидаги қатор компаниялар 2021 йилда ушбу мевани харид қилишни ташкил этишга қизиқиш билдирган.
Таъкидлаш лозимки, маҳсулот намуналари потенциал харидорларга, жумладан, Люксембургдаги занжирли дўконлар, Европа мева-сабзавот маркази аъзолари ва Нидерландиядаги сотиб олувчи компанияларга тарқатилди.
"Exofi" (Бельгия) компанияси эгаси Хосе Кампос билан учрашув чоғида, агар рақобатбардош нарх тақдим этилса, ўзбек гилосини сотиб олишга тайёрлигини билдирди. Ўрик, шафтоли, узум, қовун ва бошқа маҳсулотлар экспортини ўрганиш бўйича ҳам келишувга эришилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг