Ёзувчи Зоир Турсунов 58 ёшида оламдан ўтди
Ҳажвий ҳикоялари билан китобхонлар меҳрини қозонган Зоир Турсунов 58 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.
Зоир Турсунов 1963 йил 28 ноябрь куни Тошкент шаҳри Чилонзор туманида туғилган. ТошДУ (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг Журналистика факультетида таҳсил олган.
У Зоир Зиё тахаллусида ижод қилган. «Гулхан», «Муштум» журналларида, «Тошкент оқшоми», «Халқ сўзи», газеталари ҳамда «Меҳнат» нашриётида фаолият олиб борган ва баракали ижод қилган. Ёзувчининг «Ширин ҳаёт бандалари» (1996) номли ҳикоялар тўплами, «Ортиқча бармоқ» (2007) ҳикоя ва ҳажвиялар тўплами, «Тўппонча» (2010) номли ҳажвий асарлар ва ҳикоялар тўплами чоп этилган.
«Халқ сўзи» марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг