Яман ҳусийлари АҚШни огоҳлантирди
Архив фото
Яман ҳусийлари Исроил томон ракета учирди, бироқ у Иорданиянинг Ғарбий қирғоғида қулаб тушган. Исроил мудофаа кучларини маълум қилишича, ракета Хеврон ҳудудига тушган ва уларни тутиб қоладиган воситалар ишлатилмаган.
Шунингдек, Яман ҳусийлари Қизил денгизда АҚШ кемаларига ҳужум қилиш ниятида. «Ансор Аллоҳ» идораси аъзоси Муҳаммад Ал-Бухейти «Al Jazeera» телеканалига берган интервьюсида айтишича, Эроннинг ядровий объектларига ҳужумлардан сўнг, ҳаракат АҚШ билан ҳужум қилмаслик тўғрисида эришилган келишувлар ўз аҳамиятини йўқотган, деб ҳисоблайди.
«Биз жавоб берамиз. Биринчи босқичда биз Қизил денгиздаги АҚШ кучларини ўққа тутамиз. Биз бу тажовуз тўхтамагунча можарони кучайтирамиз ва кенгайтирамиз», — деган ҳусийлар вакили.
Шунингдек, ташкилот агар АҚШ Исроил ва Эрон ўртасидаги можарога аралашса, минтақадаги АҚШ манфаатларига зарба бериши ҳақида огоҳлантирди. Ҳусийлар аввалроқ Ислом Инқилоби Қўриқчилар Корпуси (ИИҚК) кучлари билан ўз ҳаракатларини мувофиқлаштириш ва Исроилга гипертовушли ракеталар билан зарба бериш ҳақида хабар беришган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг