Туркманистон делегацияси Шимолий Корея пойтахтига ташриф буюрди

Яқинда Туркманистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Вепа Хаджиев бошчилигидаги делегация Шимолий Корея пойтахти Пхеньян шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Reuters манбаси хабар берди.
Сафар давомида икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилди. Ушбу учрашувда КХДР томонидан мамлакат ташқи ишлар вазири ўринбосари Син Хон Чол иштирок этди.
Томонлар Пхеньянда ташкил этилган сиёсий маслаҳатлашувлар икки мамлакат ўртасидаги халқлар дўстлиги ва барча соҳаларда туркман-корейс ҳамкорлигини мустаҳкамлашда катта роль ўйнашига ишонч билдирдилар. Икки томонлама алоқаларнинг жадал ривожланишига туртки берувчи Туркманистон ва КХДР раҳбарлари даражасидаги сиёсий мулоқотни таъминлаш муҳим эканлиги қайд этилди.
Энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва маданий-гуманитар соҳалар ўзаро манфаатдорлик касб этувчи жабҳалар сифатида таъкидланди.
Музокаралардан сўнг томонлар Туркманистон ва КХДР ТИВ ўртасида 2018-2020 йилларда ҳамкорлик қилиш бўйича дастур ҳамда икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолашди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг