Тошкентда 1,6 млрд сўмни талон-торож қилган бошқарув сервис компанияси аниқланди

17:00 13 Июль 2024 Иқтисодиёт
603 0

Иллюстратив фото

Тошкент шаҳри Учтепа туманида бошқарув сервис компаниясидаги талон-торожлик фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда тумандаги «К.Ч.» ва «Бмаҳаллалари аҳолисига хизмат кўрсатувчи «А.К.» МЧЖ бошқарув сервис компанияси масъул шахслари 2022 йилдан 2024 йил июлга қадар аҳолидан йиғилган жами 1,6 миллиард сўм маблағлар сарфлангани ҳақидаги чек, счёт-фактура, йўл варақаси, қайта ҳисоб-китоб қилиш ва бажарилган ишлар ҳақидаги далолатномаларни расмийлаштирмагани, шунингдек, МЧЖ ҳисоб рақамига кирим қилинган 604,4 миллион сўмни нақд кўринишда олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер