Тайвань мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашда давом этишини қатъий билдирди

14:48 30 Июль 2024 Дунё
331 0

Иллюстратив фото

Тайвань мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашда ва хорижий давлатлардан қурол сотиб олишда давом этади. Бу фикрларни орол маъмурияти раҳбари Лай Циндэ айтиб ўтди.

Манбага кўра, Лай Циндэ сешанба куни оролнинг собиқ маъмурияти раҳбари Цай Инвэннинг «оролнинг мудофаа қобилиятини мустақил равишда мустаҳкамлаш, шунингдек, хорижий давлатлардан ҳарбий харидларни амалга ошириш» сиёсатига қатъий риоя қилишини айтган.

Пекин Тайванни Хитойнинг ажралмас қисми, деб ҳисоблайди ва «ягона Хитой» тамойилига амал қилиш мамлакат билан дипломатик муносабатлар ўрнатиш ёки давом эттириш истагида бўлган бошқа давлатлар учун зарурий шарт, деб билади.

«Ягона Хитой» тамойили ва Тайвань мустақиллигини тан олмаслик АҚШ томонидан Тайпей билан турли соҳаларда яқин алоқада бўлиб, оролни қурол-яроғ билан таъминлаётганига қарамай ҳам кузатилмоқда.

Тайвань атрофидаги вазият 2022 йил август ойи бошида АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг ўша пайтдаги спикери Нэнси Пелоси оролга ташриф буюрганидан кейин сезиларли даражада ёмонлашди. Оролни ўз провинцияларидан бири деб билган Хитой Пелосининг ташрифини АҚШнинг Тайвань сепаратизмини қўллаб-қувватлаши сифатида қоралади ва орол атрофида кенг кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказди.

Хитой марказий ҳукумати ва унинг орол провинцияси ўртасидаги расмий алоқалар 1949 йилда Хитой Коммунистик партияси билан бўлган фуқаролар урушида мағлубиятга учраган Чан Кайши бошчилигидаги қўшинлар Тайванга кўчиб ўтганидан сўнг узилган. Орол ва материк Хитой ўртасидаги бизнес ва норасмий алоқалар 1980 йилларнинг охирида қайта тикланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер