Тадқиқотчилар офис ходимлари ўртасида сурункали касалликлар хавфини камайтириш бўйича тавсия берди
Камҳаракат турмуш тарзи — кўплаб касалликлар омили. Асосий вақти иш столида, компьютер қаршисида ўтадиган ходимлар бундан кўп азият чекиши маълум.
АҚШ олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот айни шу мавзуга бағишланди. Унга 6300 нафардан ортиқ иштирокчи жалб қилинди. Ўрганиш давомида офис ходимлари ўртасида сурункали касалликлар ва эрта ўлим хавфини камайтириш йўллари тадқиқ этилди.
Маълум бўлишича, кунига саккиз соатдан кўпроқ вақт компьютерда давомли ўтириб ишлаш бевақт ўлим хавфини 80 фоизга оширади.
Аммо муаммонинг осон ва самарали ечими бор: жисмоний фаоллик даражасини ошириш орқали эрта ўлим эҳтимолини 20 фоизга, юрак-қон томир касалликлари ривожланиш хавфини эса 11 фоизга камайтириш мумкин.
Олимлар тавсиясига кўра, бунинг учун ҳафтасига камида 140 дақиқа енгил жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш зарур. Масалан, шунча вақтни юқори маромда пиёда юриш ёки йога машқларига сарфлаш яхши натижа беради.
Ёхуд ҳафта давомида 75 дақиқа ўртача интенсивликда сузиш, югуриш, футбол ва баскетбол ўйнаш ҳам фойдали.
Машғулотларни ҳар бир одам ўз қизиқиши, саломатлик кўрсаткичи ва имкониятидан келиб чиқиб танлаши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг