Сурхондарёда 30 минг куб метрлик сув инфратузилмаси барпо этилмоқда
Сурхондарё вилоятида ичимлик суви таъминотини тубдан яхшилашга қаратилган «Тўпаланг–Термиз» мега лойиҳасининг иккинчи босқичи изчил давом этмоқда. Мазкур лойиҳа аҳолини тоза ва барқарор ичимлик суви билан таъминлаш қамровини кескин ошираётгани билан алоҳида аҳамиятга эга.
Лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида Сариосиё, Денов, Шўрчи ва Қумқўрғон туманларидаги 35 та маҳаллада яшовчи қарийб 135 минг нафар аҳоли марказлашган ичимлик суви тармоғига уланган эди.
Иккинчи босқич эса Олтинсой ва Бандихон туманлари учун янги имкониятлар яратди — 33 та маҳаллада 86,4 минг нафар аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди. Шу билан бирга, «Тўпаланг» магистралидан қўшимча 200 метр қувур тортилиб, «Хўжаипок» тармоғига улангани орқали Бандихон, Қизириқ, Шеробод, Ангор ва Музработ туманларидаги 69 та маҳаллада яшовчи 193 минг нафар аҳоли учун сув таъминоти сезиларли даражада яхшиланди.

Айни пайтда Жарқўрғон тумани Қўштепа маҳалласидан Термиз шаҳри ва Термиз тумани аҳолисига мўлжалланган 10 минг куб метр сиғимли сув сақлаш иншооти қурилиши якунланди. Ҳудудда яна икки йирик сув омбори барпо этилмоқда. Уларнинг ишга туширилиши натижасида Ангор ва Жарқўрғон туманлари тўлиқ марказлашган ичимлик суви билан таъминланади.
Жами 2 гектар майдонда бунёд этилаётган ушбу учта замонавий иншоот 30 минг куб метр сув захирасини шакллантириш имконини яратади. Ҳозирда барча қурилиш-монтаж ишлари жадал суръатларда амалга оширилмоқда.
«Тўпаланг–Термиз» мега лойиҳаси Сурхондарё вилоятида ичимлик суви таъминоти тизимини янги босқичга кўтариб, аҳолининг ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилмоқда.
Фарҳод ЭСОНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг