Сурхондарё вилоятида ёшлар бандлиги масалалари ўрганилмоқда
Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг ишчи гуруҳи томонидан ёшлар, шу жумладан, таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича Сурхондарё вилоятида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилмоқда.
Ишчи гуруҳ аъзолари Касбий кўникмалар маркази ва Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази фаолияти билан яқиндан танишди. Марказлардаги ўқув жараёнлари, амалий машғулотлар, таълим йўналишлари, замонавий ўқув ускуналари ҳамда тингловчилар учун яратилган шарт-шароитлар атрофлича таҳлил қилинди.
Айниқса, ногиронлиги бўлган ёшлар, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни касбга ўқитиш, уларни мустақил ҳаётга тайёрлаш ва жамиятда муносиб ўрин топишларига кўмаклашиш масалалари алоҳида кўриб чиқилди.
Касбий кўникмалар маркази фаолияти таҳлил қилиниб, бу каби таълим муассасалари ёшларнинг касбий билим ва кўникмаларни эгаллаши, ўзларига бўлган ишончни ошириши ва жамиятда муносиб ўрин эгаллашларига хизмат қилаётгани таъкидланди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарида яратилган ишлаб чиқариш ва инфратузилма шароитлари билан танишдилар. Айрим саноат зоналарида инфратузилма ишлари – йўл, сув ва электр таъминоти тўлиқ якунланмагани, бу эса ёш тадбиркорларнинг лойиҳаларни ўз вақтида ишга туширишида қийинчилик туғдираётгани таъкидлаб ўтилди.
Термиз, Ангор ва Музработ туманларидаги маҳаллаларда «маҳалла еттилиги» аъзолари билан ҳам учрашувлар ўтказилди.
Учрашувлар давомида аҳолининг даромад манбаларини кенгайтириш бўйича аниқ амалий тавсиялар берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг