Солиқ тўловчилар 13 триллион сўмдан ортиқ солиқ имтиёзларидан фойдаланди – Фискал таҳлиллар
Фото: Иллустратив
Молиявий таҳлилларни улашиб борувчи «Фискал таҳлиллар» порталнинг маълум қилишича, 2024 йилнинг январь-июнь ойларида 138 минг 826 та ташкилот 13,3 триллион сўм миқдорда солиқ имтиёзларидан фойдаланган.
Маълум бўлишича, 2 минг 713 та корхона молиявий хизматлар бўйича 9,7 триллион сўмдан ортиқ ҚҚСсиз операциялар амалга оширган ва 6 минг 404 та корхона 16 триллион сўм миқдорида ҚҚС «нол» ставкасини қўллаган.
Солиқ турлари кесимида фойдаланилган солиқ имтиёз суммалари бўйича энг катта улуш ҚҚС билан боғлиқ бўлиб, ушбу давр учун 6,4 триллион сўмдан ортиқ имтиёз берилган. Шунингдек, ер солиғидан (1,9 триллион), фойда солиғи (2,4 триллион), ижтимоий солиқ (1,3 триллион) ҳам солиқ имтиёзи фойдаланилган соҳалар рўйхатида етакчилик қилмоқда.
Бундан ташқари, мол-мулк солиғини тўлашда 803 миллиард, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғида 544 миллиард, айланмадан олинадиган солиқда 85,2 миллиард, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқда 19,9 миллиард сўмлик имтиёзлар тақдим этилган.
«Халқаро экспертлар хулосасига асосан, ҚҚС бўйича молиявий хизматлар ва "нол" ставка ҳисоби алоҳида юритилади», дейилади хабарда.
Аввалроқ, савдо соҳасидаги корхоналар 6 ойда қанча солиқ тўлагани маълум қилинганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг