Солиқ қўмитаси раиси сотувчидан QR кодли чек талаб қилган бола билан учрашди

16:08 22 Июль 2024 Иқтисодиёт
387 0

Фото: Солиқ қўмитаси

Аввалроқ Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги дўконларнинг бирида сотувчи QR кодли чек сўраган боланинг юзига тарсаки туширгани ҳақида хабар берилган эди. Солиқ қўмитаси ахборот хизматининг маълум қилишича, қўмита раиси Шерзод Кудбиев жабрланувчи бола билан учрашиб, унга миннатдорчилик билдирган.

Қайд этилишича, қўмита раҳбари 12 ёшли Шаҳбозни талабчанлигини алоҳида таъкидлаган ва унинг ҳаракатини «олдингизда бутун солиқ марказий аппарати тикка турса арзийди» дея баҳолаган.

Шерзод Кудбиев боланинг ота-онасига миннатдорчилик билдириб, у дўконда чек сўраганида ҳаммасини тўғри қилганини айтган.

«Чек талаб қилиш майда-чуйда нарса эмас. Чек сўраганингни орқасида Сирдарёда боғча, мактаб, йўл, ойлик, бюджет бор. Бунинг ортида катта нарсалар турибди. Шаҳбоз, сенга катта раҳмат», деган у.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер