Сохта ҳавола орқали ўзганинг пулларини ўзлаштирган шахс ушланди
Фото: «Халқ сўзи» / Муҳсин Умурзоқов
Қорақалпоғистонда Telegramʼга сохта ҳавола жойлаб, шу орқали ўзганинг пулларини ўзлаштирган шахс ушланди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Қайд этилишича, Бухоро вилоятида яшовчи Ё.М. ИИБга мурожаат қилиб, банк картасидан 16 млн 410 минг сўм номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Қорақалпоғистонда яшовчи А.Ж. содир этганлиги аниқланган.
Маълум бўлишича, А.Ж. интернет фойдаланувчиларига Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб келган. Бунга ишонган Ё.М.нинг банк карта маълумотларини қўлга киритиб, иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган ва унинг ҳисобидаги 16 млн 410 минг сўмни ўзининг банк картасига ўтказиб олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Манбага кўра, мазкур ҳолат юзасидан А.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг