Сирдарёда кунига 100 тоннагача пахта териш қувватига эга машиналар иш бошлади (фото)
Фото: «Халқ сўзи»
“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Сирдарё вилоятига Америка Қўшма Штатларининг “John Deere” компаниясида ишлаб чиқарилган энг сўнгги русумдаги олти қаторлик пахта териш машиналари келтирилди.
Мазкур инновацион пахта териш машиналари Сингапурнинг “Индорама” компанияси томонидан Оқолтин туманидаги пахта далаларида республикамизда илк бор синовдан ўтказилди.
У бирйўла терилган пахтани ғарамлаб, яъни қадоқлаб ҳам беради.Ҳар бир ғарам 2,5 тоннадан 2,7 тоннагача вазнга эга. Яна кам харажатли бўлиши баробарида иш унуми ҳам баланд. “John Deere 7760” пахта териш машинаси кунига 40-50 гектар майдондан 80-100 тоннагача пахтани териш қувватига эга.
Таққослаймиз. Агар “John Deere 7760” пахта териш машинаси кунига ўртача 90 тонна пахта терса,бу қўл теримидаги 1400 нафар кишининг меҳнатига тенг деганидир.
Энг муҳими, “John Deere 7760” анъанавий терим машиналаридан фарқли равишда пахтани тоза теради.
Ҳозирча вилоятга 15 дона юқори унумли ана шундай терим машинаси келтирилди. Улар воситасида кунига ўртача 1400 тонналик пахта хирмони яратилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Пойкентдан Ўрта Осиёда энг қадимий саналган металл қуроллар топилди
- Тилим «Ман Сити» деб чиққан ёхуд битта ўзбек йигити қандай қилиб Европанинг энг кучли жамоалари орасида талаш бўлди (таҳлилий мақола)
- 2024 йилда давлат бюджетига қанча солиқ тушумлари тушган?
- Ўзбекистонда нечта ОТМ бор ва уларда ўқиётган талабаларнинг сони қанча?
- Давлат дастури лойиҳаси муҳокамаси: концептуал таклиф ва тавсиялар
- Шахмат ўйнаб қанча топиш мумкин? Нодирбек Абдусатторов 2024 йилда қанча пул ишлаб олгани маълум бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг