Швейцариянинг Сьон шаҳрида отишма содир бўлди. Қурбонлар бор
Архив сурат
Швейцариянинг Сьон шаҳрида душанба куни эрталаб содир бўлган иккита отишмада икки киши ҳалок бўлди ва бир киши яраланди.
Вале кантони полицияси сайтида эълон қилинган баёнотга кўра, отишмани содир этган шахс ҳозирча қўлга олинмаган ва у буни нима мақсадда амалга оширгани номаълум.
“Душанба куни эрталаб соат 08.00 дан олдинроқ, ҳозирча номаълум сабабларга кўра Сьонда номаълум шахс бир неча кишига қарата ўт очган. Оқибатда икки киши ҳалок бўлди, яна бири яраланди. Вале кантони полицияси зудлик билан ўқ отган шахсни қўлга олиш чораларини кўрди. Дастлабки маълумотларга кўра, жиноятчи ўз қурбонлари билан таниш бўлган”, — дейилади баёнотда.
Маҳаллий “ArcInfo” газетасининг ёзишича, отишмалардан бири бўёқчилик корхонасида содир этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг