Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тоқаевнинг Урганчда ўтган учрашувидан фоторепортаж
Фото: Ҳасан Пайдоев, «Халқ сўзи»
5 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ташриф билан мамлакатимизга келди. Урганч халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни давлатимиз раҳбари кутиб олди.
Дастлаб икки давлат президентлари «Хива гиламлари» комбинатига ташриф буюриб, Хивада гилам ишлаб чиқариш жараёни ва Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси билан танишдилар
Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ҳар томонлама амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Муҳокамалардан сўнг Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида қадимги Хиванинг Ичан-қалъа мажмуаси тарихий обидаларини зиёрат қилди ва шу билан Қозоғистон Президентининг мамлакатимизга ташрифи якунланди.
Тадбирларни ёритишда иштирок этган «Халқ сўзи» мухбири фоторепортаж тайёрлади.

















































Фото: Ҳасан Пайдоев, «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг