Шавкат Мирзиёев Осиё-Тинч океани, Жанубий Осиё, Яқин Шарқ ва Европа минтақаларининг йирик бозорлари билан боғлайдиган ва ҳудудларимиз орқали ўтадиган трансконтинентал транспорт йўлаклари салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишимиз зарурлигини қайд этди

12:46 09 Ноябрь 2023 Сиёсат
119 0

Президентимиз “Иқтисодий ҳамкорликнинг стратегик мақсадлари – 2035” концептуал ҳужжатидаги иккинчи муҳим масала ўзаро транспорт-коммуникация боғлиқлигини кучайтириш эканини таъкидлади.

"Аъзо давлатларнинг аксарияти денгизга тўғридан-тўғри чиқиш имкониятига эга эмас. Шу билан бирга, Осиё-Тинч океани, Жанубий Осиё, Яқин Шарқ ва Европа минтақаларининг йирик бозорлари билан боғлайдиган ва бизнинг ҳудудларимиз орқали ўтадиган трансконтинентал транспорт йўлаклари салоҳиятидан тўлиқ фойдаланишимиз зарур.

Келгусида “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” ва Трансафғон мультимодал йўлларининг ишга туширилиши барча аъзо давлатлар манфаатларига мос келади.

Тошкентда 2 ноябрда бўлиб ўтган транспорт вазирларининг йиғилишида “Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Туркия” транспорт йўлагини ривожлантириш бўйича қабул қилинган ҳужжатга бошқа аъзоларни ҳам қўшилишга, ўзаро тариф ва йиғимларни мақбуллаштиришга чақираман.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Озарбайжон ва Туркия билан юк ташиш ҳужжатларини рақамлаштирди, шунингдек, бошқа давлатлар билан бундай лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Бу каби замонавий тизимларни кенг жорий қилиш ҳамда самарали мувофиқлаштириш учун Тошкент шаҳрида Ташкилотнинг Рақамли транспорт ва божхона офисини ташкил этиш ташаббусини билдираман, деди Ўзбекистон Президенти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер