Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакилини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 май куни Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стипрайсни қабул қилди.
ЕИ махсус вакили Еврокенгаш Президенти Антониу Кошта ва Еврокомиссия Президенти Урсула фон дер Ляйеннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Жорий йил апрель ойида Самарқанд шаҳрида ўтган «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» биринчи саммитида қабул қилинган қарорларни амалга ошириш доирасида икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Инвестициявий ва молиявий-техник ҳамкорлик бўйича умумий қиймати 12 миллиард евролик аниқ лойиҳаларни тез фурсатда тайёрлаш ва илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди, шунингдек, бўлажак тадбирлар режаси кўриб чиқилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- «ЖЧ-2026»га Осиёдан тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритган терма жамоалар маълум
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
- Тошкент давлат тиббиёт университетининг «Битирувчи – 2025» тантанали маросими бўлиб ўтди
- Танзила Нарбаева «Better Cotton» халқаро ташкилоти бош директори Алан Макклей билан учрашди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг