Сардобада супурги экспорт қилинмоқда
Сардоба туманидаги бир неча маҳаллада супурги етиштириш ҳамда ундан хонадонларда тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш мазкур ҳудудлар аҳолисининг драйвер фаолият турига айланган бўлиб, бу иш билан айни вақтда 6 минг киши шуғулланяпти.
Маълум қилинишича, бу йил туман бўйича 830 гектар майдонда ана шу ўсимлик ўстирилди.
— Маҳалладошларимиз супургини ўзлари ўстириб, ўзлари тайёр маҳсулотга айлантиряпти, — дейди “Равот” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ғуломжон Ўсаров. — Бу эса аҳолининг доимий фойдали меҳнат билан бандлигини таъминлаши баробарида даромаднинг мўмай бўлишини ҳам таъминлаётир. Шуни мамнуният билан айтаманки, туманимизда тайёрланаётган супургиларнинг бозори тобора кенгайиб бормоқда. Эндиликда ушбу озодалик воситаси Тожикистон ва Қозоғистонга ҳам экспорт қилинмоқда.
Супургининг навига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, мана бир неча йилдирки, туманда асосан унинг эртапишар ва ноёб қизил супурги турлари ўстирилаётир.
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг