Самарқандда бўлиб ўтган Европа ишлари бўйича комиссиянинг 69-йиғилишида асосий кун тартиби муҳокама қилинди
UNWTO Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош ассамблеясининг 25-сессияси доирасида Европа ишлари бўйича комиссиянинг 69-йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда нутқ сўзлаган UNWTO Бош котиби Зураб Пололикашвили самимий қабул учун Ўзбекистон ҳукуматига ҳамда ташкилотнинг олий низом йиғилишининг барча аъзолари ва иштирокчиларига миннатдорлик билдирди.
“Самарқанд бой тарих ва маданий аҳамиятга эга бўлиб, бизнинг муҳокамаларимиз ва Европа туризмининг келажаги учун илҳомлантирувчи замин ҳисобланади. Биз биргаликда янада барқарор, инклюзив ва ҳаётий туризм секторини шакллантира оламиз”, — деди З.Пололикашвили.
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев эса UNWTO томонидан туризмни жаҳон иқтисодиётининг асосий омилларидан бирига айлантириш, туризм соҳасидаги таълимни ўзгартириш ва хизматлар сифатини ошириш бўйича муҳим ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.
“UNWTO Европа минтақавий комиссиясининг йиғилиши туризм соҳасида билим ва тажриба алмашиш учун ноёб имконият яратади. Ишончим комилки, ушбу учрашув Европа ва Осиё минтақаларида туризмни барқарор ривожлантиришга кўмаклашиш учун инновацион ечимларни жорий этиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларимизга ҳисса қўшади”, — деди Умид Шодиев.
Тадбирда Европа туризм саноати етакчилари иштирок этиб, минтақада ҳам, ундан ташқарида ҳам, шу жумладан, “Европа 2030” кун тартиби ташаббуси доирасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилдилар. Жорий йилдаги иккинчи учрашув Европа минтақасидаги муаммолар ва уларнинг ечимларини муҳокама қилиш учун 40 мамлакатдан юқори даражали вакилларни бир жойга тўплади.
Европа Комиссияси аъзолари Комиссиянинг 66-йиғилишида Греция томонидан таклиф қилинган “Европа 2030 кун тартиби — ўзгариш учун туризм” ташаббусини қабул қилиш масаласини муҳокама қилдилар. Кун тартибидан кўзланган мақсад Европада туризмни фаоллаштириш, ҳамкорлик даражасини ошириш ва UNWTOнинг бошқа минтақалари билан ўзаро алоқаларни кучайтиришдан иборат.
Маърузада тақдим этилган Самарқанд шаҳрида “Ипак йўли” бўйлаб туризм бўйича тематик идорани ташкил этиш” мавзуси Комиссиянинг 69-йиғилишида муҳокама қилинган асосий мавзулардан бирига айланди.
Ўзбекистон ҳукумати Ипак йўлининг жаҳон туризми тарихидаги муҳим ролини эътироф этган ҳолда, “Ипак йўли” бўйлаб туризмни ривожлантиришга бағишланган биринчи UNWTO тематик офисини ташкил этиш таклифини илгари сурди. Мазкур ташаббус Ўзбекистоннинг туризмни барқарор ривожлантиришга интилаётганининг яна бир белгисидир.
Таъкидлаш жоизки, учрашув чоғида Еврокомиссия аъзолари ўртасида самарали муҳокамалар бўлиб, улар минтақада барқарор туризмни ривожлантириш бўйича кўп томонлама ҳамкорликка келишиб олдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг