Самарқанд шаҳрида тадбиркор мактаб қуриб берди
Мустақиллик байрами кунларида янги объектларнинг фойдаланишга топширилиши анъанага айланган. Бу йил ҳам шундай бўлди. Самарқанд вилоятида янги ўқув йили бошланиши арафасида 11 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари, 7 та мактабда қўшимча бинолар қурилиши натижасида 4170 та қўшимча ўқувчи ўрни яратилди.
Замонавий мактабларни қуриш ва таъмирлашда тадбиркорлар ҳам ташаббускорлик кўрсатмоқда. Жумладан, Самарқанд шаҳридаги 52-мактабда тадбиркор Илҳом Рустамов томонидан 15 миллиард сўм маблағ сарфланиб, янги 540 ўринли ўқув биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Бундан ташқари, тадбиркор томонидан мактабнинг 960 ўринли эски биносида ҳам мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Янги 4 қаватли бино ўқув ва касб-ҳунарга ўргатиш, ахборот технологиялари хонаси, чет тилларини чуқур ўқитиш хоналари, кутубхона ва ошхона ҳамда спорт майдонларидан иборат.
Янги бинонинг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев, шаҳар фаоллари, мактаб ўқитувчилари, маҳалла нуронийлари ҳамда ота-оналар иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар маҳалла аҳли ва мактаб педагогик жамоасини мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги ҳамда янги мактаб биносининг фойдаланишга топширилиши билан самимий табриклади.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг