Россияда бармоқ излари текширувидан ўтган мигрантлар патентсиз ишлашлари мумкин бўлади
Россия Президенти Владимир Путин чет эл фуқароларига бармоқ излари, юқумли касалликлар бўйича тиббий кўрикдан ўтган бўлса, мамлакатда патентсиз ишлашга рухсат берувчи фармонни имзолади, деб хабар бермоқда «Коммерсант» нашри.
Хабарда айтилишича, Россияда патентсиз ишлашни истаган чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар шахсини аниқлаш учун ИИВнинг ҳудудий органида бармоқ излари орқали идентификациядан ўтишлари шарт бўлади.
Бундан ташқари, наркотик ёки психотроп моддаларни шифокор рецептисиз истеъмол қилганлик бўйича тест топшириш ҳамда айрим юқумли касалликларга текширувини ўз ичига олувчи тиббий кўрикдан ўтиш талаб қилинади.
Маълумот учун, 2024 йилда Россия ҳукумати миграция сиёсатини кучайтирди. Шу жумладан, назорат остидаги шахслар реестри шакллантирилиб, ноқонуний миграцияни ташкил этганлик учун жарималар кучайтирилган эди.
2025 йилнинг март ойида ҳукумат Давлат Думасига патент бўйича мамлакатда ишлаётган хорижликларга юклатилган талабларни юмшатишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини тақдим этган. Мазкур ҳужжатга асосан, меҳнат шартномаси асосида ишлаётган чет эллик шахсларга фақат келган ҳудудида эмас, балки унга қўшни ҳудудларда ҳам ишлаш учун рухсат берилиши белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг