Россия Ўзбекистон ва Тожикистондан юборилган 200 тонна хурмони чегарадан ўтказмади

15:24 15 Ноябрь 2018 Иқтисодиёт
1501 0

Иллюстратив фото

Россия ва Қозоғистон чегарасидаги “Троицк” назорат-ўтказиш пунктида хурмо мевалари ортилган 10 та юк автомобили тўхтатиб қолинди.

31tv.ruнинг ёзишича, ҳайдовчилар ушбу мевалар Ўзбекистон ва Тожикистонда етиштирилганини айтган.

Россия қишлоқ хўжалиги назоратининг Челябинск ҳудудий бўлими ходимлари томонидан олиб борилган текширувлар натижасида 4 та юк машинасидаги мева қутиларига маҳсулот номи, мамлакати ва етиштирилган жойи қайд этилган ёрлиқлар йўқлиги маълум бўлган. Қолган юк машиналарида эса маҳсулот қайси мамлакатда етиштирилганлигини кўрсатувчи сертификат бўлмаган. Бу ҳолат халқаро стандарт талабларининг бузилиши ҳисобланади.

Шунинг учун юк автомобиллари чегарадан ўтказилмаган, юк эгалари маъмурий жавобгарликка тортилган, мевалар ортга қайтариб юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер