Роналду Мбаппега, Винициус Валвердега қарши. «Евро – 2024» ва «Copa America»нинг чорак финал жуфтликлари маълум бўлди
Архив фото
Кеча Туркия терма жамоаси Германияда ўтаётган «Евро – 2024» турниридаги сўнгги чорак финал иштирокчисига айланди. Чорак финалда мухлислар финалга тенг баҳслар гувоҳига айланишади.
«Евро – 2024» чорак финал жуфтликлари билан танишинг:
5 июль, 21:00. Испания – Германия;
5 июль, 00:00. Португалия – Франция;
6 июль, 21:00. Англия – Швейцария;
6 июль, 00:00. Нидерландия – Туркия.
Шунингдек, АҚШ майдонларида давом этаётган «Copa America» турнирида ҳам чорак финал жуфтликлари маълум бўлди. Чорак финалнинг энг қизиқарли учрашуви Уругвай ва Бразилия ўртасида бўлиб ўтади. Баҳс 7 июль куни тонгда соат 06:00га режалаштирилган.
«Copa America» чорак финал жуфтликлари билан танишинг:
5 июль, 06:00. Аргентина – Эквадор;
6 июль, 06:00. Венесуэла – Канада;
7 июль, 03:00. Колумбия – Панама;
7 июль, 06:00. Уругвай – Бразилия.
Аввалроқ, «Copa America» иштирокчиси Месси Европа чемпионати иштирокчиси Ямал ҳақида фикр билдиргани ҳақда хабар берган эдик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг