Республика саноати камида 8,5 фоизга ўстирилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Давлатимиз раҳбари раислигида ўтаётган йиғилишда жойларда тадбиркорликни ривожлантириш учун кредит ресурслари кўпайиб бораётгани, лекин ҳокимлар бунинг иқтисодий ўсишга, иш ўрни ва бюджетга таъсирини ҳисоб-китоб қилмаётгани танқид қилинди.
Масалан, Тупроққалъа, Китоб, Яккабоғ ва Пахтачида ажратилган кредитлар камида 20 фоиз ошган бўлса, саноат ўсиши 3 фоиз ҳам бўлмаган.
Агар вилоят ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари мазкур корхоналарнинг муаммосини эшитиб, вақтида ечим топганида республика саноатида қўшимча 1 фоиз, ялпи ички маҳсулотда 0,1 фоиз ўсиш бўларди, бюджетга қўшимча 1 триллион сўм тушум тушарди.
Бош прокуратурага сўнгги уч йилда ишга тушган, лекин паст қувватда ишлаётган лойиҳаларни, ушбу корхоналар фаолиятига тўсқинлик қилаётган ҳар бир масалани бирма-бир ўрганиш топширилди.
Умуман, мутасаддиларга республика саноатини камида 8,5 фоизга ўстириш бўйича тармоқбай ва ҳудудбай режа тасдиқлаш вазифаси қўйилди.
Биринчи чорак якуни билан саноат корхоналарида нечта масала аниқланиб, қанчаси ҳал қилинганига қараб, иқтисодий комплекс, тармоқ раҳбарлари, вилоят ҳокимларининг фаолиятига баҳо берилиши қайд этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг