Қирғизистонда жазони ўташ колониялари тугатилади
Иллюстратив фото
Қирғизистонда ўндан ортиқ жазо колонияларини тугатиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Адлия вазири Аяз Баетов давлат тизимини бюрократиядан ҳоли қилиш бўйича амалга оширилаётган чоралар ҳақидаги брифингда маълум қилди.
Маълум қилинишича, жазони ижро этиш муассасаларига қамоқхоналар билан бирга манзил-колониялари ҳам киради. У ерга маҳкумлар рўйхат ва назоратдан ўтиши учун борадилар.
«Бу шунга олиб келди-ки, одамлар манзил-колонияларга келиб рўйхатдан ўтишни тўхтатиб қўйишди. Кейин биз пробация тизимини жорий қилдик. Ҳозирда эса икки тизим бир-бирини такрорлашни бошлаган. Энди бу манзил-колониялар тугатилади ва ҳамма пробация тизимига ўтади», деган Аяз Баетов.
Унинг қайд этишича, дастлаб бешта, кейин яна бешта колонияни ёпиш режалаштирилган. Бу бўйича тегишли фармон 4 август куни имзоланган.
Аввалроқ Ўзбекистонда ҳам маҳкумларни назорат қилишда фойдаланилувчи электрон браслетлар ишлаб чиқарилаётгани тўғрисида хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг