Қатор ҳудудларда имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган шахслар ушланди
Ўзбекистоннинг уч вилоятида имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштириш ва кредит олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сариосиё туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. “Э.П.” ва “Г.Б.” МЧЖларнинг раҳбари М.И. томчилатиб суғориш технологиясини ўрнатиш учун ажратилган 962,5 миллион сўм имтиёзли кредит эвазига таъминотчи корхона сифатида фермер хўжаликларига ускуналарни етказиб бермасдан кредит маблағларини талон-торож қилгани аниқланган.
Шу каби, департаментнинг Қарши туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳудудий тижорат банки филиали собиқ бош менежери Д.Н. 3 та таъминотчи корхона масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, 6 нафар фуқарога иссиқхона фаолиятини ривожлантириш учун ажратилган имтиёзли кредит эвазига маҳсулотларни етказиб бермасдан, 180 миллион сўм кредит маблағларни нақдлаштириб олиб, талон-торож қилгани аниқланган.
Шунингдек, департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаролар Ш.З. ва Г.И. фуқаро З.Д.нинг ишончига кириб, унинг синглиси номига гўёки бир йил давомида ЯТТ фаолияти билан шуғулланиб келгани ҳақида гувоҳнома расмийлаштириб, тикувчилик йўналишида 100 миллион сўм имтиёзли кредит ажратиб беришлари эвазига 900 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг