Президент Янги Тошкент қурилишини бошлаб берди ва бошқа манзилларга ташриф буюрди. Фоторепортаж
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Президент Шавкат Мирзиёев 3 апрел куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида қатнашди ва бир қатор манзилларга ташриф буюрди.
Сессиядан кейин Президент Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 5-умумтаълим мактабида бўлди. Шундан сўнг давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳридаги 1-болалар мусиқа ва санъат мактабини кўздан кечирди.
Ташриф давомида Шавкат Мирзиёев шунингдек, пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги Гулбозор маҳалласида бўлди.

Кун якунида Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент ҳудудида бир қатор объектлар қурилишини бошлашга бағишланган маросимда иштирок этди.
— Бугун “Янги Ўзбекистон” университети ва Тошкент давлат педагогика университетининг кампуслари, Миллий кутубхона, Миллий театр, Алишер Навоий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази, Адабиёт музейи, ижод мактаби ҳамда Миллий мақом марказига тамал тоши қўямиз. Янги шаҳар қурилиши илм-фан, маънавият масканларидан бошланаётгани бежиз эмас. Булар маърифатли жамият барпо этиш ғоямизнинг асоси ва намунаси бўлади, – деди давлат раҳбари.
Тадбирларни ёритишда иштирок этган «Халқ сўзи» мухбири фоторепортаж тайёрлади.





































































Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг