Президент иштирок этган Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдан фоторепортаж
Фото: Ҳасан Пайдоев, «Халқ сўзи»
Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, аёлларга самимий меҳри ва ҳурматини изҳор этди. Президентимиз байрам тадбирида қатнашаётган хорижий давлатларнинг элчилари ва халқаро ташкилотлар вакилаларини ҳам самимий қутлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4 мартдаги қарорига биноан эса 28 нафар қиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан, 5 мартдаги фармонга мувофиқ турли соҳаларда фаол бўлган аёллар орден ва медаллар билан тақдирланган эди. Тадбирда ана шу юксак мукофотлар тантанали равишда топширилди.
Юртимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган хотин-қизлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакилалари файзли дастурхон атрофида байрамни нишонлади. Байрам тантанали концерт дастури билан давом этди.
Тантанали маросимда иштирок этган «Халқ сўзи» мухбири фоторепортаж тайёрлади.























































Фото: Ҳасан Пайдоев, «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг