Пойтахтнинг икки туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди

13:52 01 Декабрь 2025 Жамият
180 0

Яшнобод ҳамда Яккасарой туманларида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақида Ички ишлар бош бошқармаси ЙҲХБ маълумот берди.

Унда айтилишича, шу йилнинг 29 ноябрь куни соат 23:30 ларда Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчасида, «Tracker-2» русумли автомашинаси ва скутер мототранспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жабрланган скутер ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, шу йилнинг 30 ноябрь куни соат 22:30 ларда Яккасарой тумани Боғистон-К.Яшин кўчалари кесишмасида «Lacetti» русумли автомашинаси ва «Epica» русумли автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ички ишлар бош бошқармаси маълумотларига кўра, мазкур ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар аниқланмаган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари бошлаб юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер