Ўзбекистоннинг расмий олтин-валюта захира активлари қарийб 294 миллион долларга камайди

14:05 09 Июль 2024 Иқтисодиёт
241 0

Фото: inbusiness.kz

Марказий банк Ўзбекистоннинг расмий олтин-валюта захира активлари 1 июль ҳолатига кўра 294 миллион долларга камайиб, 36,34 миллиард АҚШ долларни ташкил этаётганини маълум қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг олтин захиралари июнь ойида 500 миллион доллардан (27,31 миллиард долларгача) ошган. Олтиннинг физик ҳажми 11,4 миллион троя унциядан 11,7 миллион троя унциягача (31,1034768 граммга тенг масса бирлиги) кўпайган. Хорижий валюта захиралари қиймати 9,23 миллиард доллардан 8,43 миллиард долларгача қисқарган.

Ҳисобот даврида Ўзбекистоннинг халқаро захиралари умумий ҳисобда қарийб 293,7 миллион долларга камайган. 2024 йил бошидан бери валюта резервлари қарийб 900 миллион долларга камайган.

Маълумот учун айтиш мумкинки, олтин захиралари энг ишончли валюта ҳисобланади ва унинг ёрдамида фавқулодда вазиятларда тўлаш мумкин бўлади. Шу сабабли ҳам олтин захираларининг кўплиги мамлакатнинг инвестицион жозибадорлигини ошириб, янги тадбиркорларни жалб қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер