Ўзбекистоннинг қайси ҳудудидан кўпроқ ипотека кредити олингани маълум қилинди
Марказий банк 2024 йилнинг олти ойи давомида аҳолига ажратилган ипотека кредитлари бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, январь—июнь ойларида Ўзбекистон аҳолисига 6,88 триллион сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилган. Бунда республикада жами 23 минг 201 нафар фуқаро банклардан фоизли қарз олган бўлиб, уларнинг 16,9 нафари эркаклар (4 триллион 32 миллиард сўм), 9,2 минг нафари хотин–қизлар (2,4 триллион сўм) ҳиссасига тўғри келган.
Ипотека кредитларининг 61 фоизи бирламчи бозордаги уйларга, 39 фоизи иккиламчи бозордаги уйларга ажратилган. Фоизли қарзларнинг 70 фоизини 31–50 ёшлар оралиғидаги инсонлар, 20 фоизини 18–30 ёшдагилар, 10 фоизини 50 ёшдан юқори бўлганлар олган.
Шу йилнинг олти ойи ичида банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ажратган ипотека кредитлари йиллик 23,3–25,1 фоиздан (фоизлар ҳар ой ўзгариб турган), “Янги тартиб” доирасида йўналтирилган фоизли қарзлар йиллик 17,3–17,9 фоизгача берилган.
Январь–июнь ойларида “Янги тартиб” дастури бўйича мамлакатнинг 13,7 минг фуқаросига 3,2 триллион сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилган.
Энг кўп кредитлар Самарқанд вилояти аҳолисига берилган — 424 миллиард сўм. Кейинги ўринларда Фарғона вилояти (415,1 миллиард сўм), Тошкент шаҳри (340,9 миллиард сўм), Андижон (331,5 миллиард сўм) вилоятига нисбатан кўп миқдорда ипотека кредитлари ажратилган.
Марказий банкнинг маълум қилишича, республикада 2019 йилда аҳолига 7,9 триллион сўмлик ипотека кредитлари ажратилганди. 2020 йилда бу миқдор 9,1 триллион сўмга, 2021 йилда 9,8 триллион сўмга, 2022 йилда 14,4 триллион сўмга, 2023 йилда эса 16,9 триллион сўмга етган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг