Ўзбекистонда янги медиа-ландшафтни ривожлантириш дастури ишга туширилмоқда
Кеча пойтахтимизда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва ЮНЕСКО билан ҳамкорлигида, Швейцария элчихонаси ҳамда Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги (SDC) кўмагида амалга оширилиши мақсад қилинган «Янги медиа трансформация бўйича дастур»ни ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда АОКА, халқаро ва маҳаллий ташкилотлар раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари, соҳа экспертлари ва мутахассислар, ОАВ ва медиа, шунингдек, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
— Мамлакатимиз медиа ва коммуникациялар соҳасида янги давр бўсағасида турибди. Бу дастур эса ушбу жараёндаги энг муҳим қадамга айланиши шубҳасиз, — дея таъкидлади АОКА директори Асаджон Ходжаев ўзининг қутлов нутқида. — Биз ахборот оқимлари ҳайратланарли тезликда ҳаракатланаётган замонда яшаяпмиз. Янги медиа воситалари эса жамоатчилик фикрини шакллантиришда катта роль ўйнайди. ЮНЕСКО, Швейцария элчихонаси ҳамда Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги билан ҳамкорлик мамлакатимизнинг медиа ландшафтини ривожлантириш ва уни яхшилаш учун ўзига хос имкониятларни яратади.
Қайд этилишича, ушбу стратегик ҳамкорлик жорий йил 30 апрелда демократик ислоҳотлар ва фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган янги Конституция қабул қилинганидан кейин амалга оширилмоқда.
Янги таҳрирдаги Конституцияда сўз эркинлигини таъминлаш ва ахборотдан фойдаланиш билан боғлиқ давлат сиёсати, институтлар ва соҳа фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш учун самарали ва мустаҳкам механизмларни ишлаб чиқиш зарурати алоҳида кўрсатилган.
Шу нуқтаи назардан, 2023 йил 12 октябрда Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги ҳамда ЮНЕСКО Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистонда умумий бюджети 1,6 миллион АҚШ долларини ташкил қилувчи – «Ахборотдан фойдаланиш, институционал жавобгарлик ва оммавий ахборот воситалари компетенциясини кучайтириш орқали Ўзбекистон ҳукумати ва фуқароларининг имкониятларини кенгайтириш» деб номланган 3 йиллик кенг қамровли медиа дастурини амалга ошириш бўйича янги ҳамкорликка киришди.
Ташаббус фуқароларнинг ахборотдан фойдаланиш имкониятларини ошириш, институционал масъулиятни кучайтириш ва турли соҳаларда ОАВ ваколатларини яхшилашга қаратилган.
Дастур ОАВ қонунчилиги ва ахборотдан фойдаланиш, ОАВни ривожлантириш, ОАВ ва ахборот саводхонлиги сингари бир қатор йўналишларни қамраб олади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг