Ўзбекистонда радиоактив чиқиндиларни сақлаш маркази ташкил этилади

17:38 10 Февраль 2026 Ҳужжатлар
581 0

Иллюстратив фото

2026 йил 9 февраль куни Ҳукуматнинг «Республика радиоактив чиқиндиларни сақлаш маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 47-сон қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан Ядро физикаси институти ҳузуридаги Республика радиоактив чиқиндиларни кўмиш пункти негизида Республика радиоактив чиқиндиларни сақлаш маркази (Марказ) ташкил этилмоқда.

Марказ республикадаги радиоактив чиқиндиларни махсус автотранспортда ташиш, қабул қилиш, саралаш ва узоқ муддатли хавфсиз сақлаш бўйича ягона хизмат кўрсатувчи давлат муассаса ҳисобланади.

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

• республикада ишлаб чиқарилган ва унга олиб кирилган, ишлаш муддати тугаган ёки ишдан чиққан радиоактив манбалар билан ишлаш жараёнида ҳосил бўлган радиоактив чиқиндиларни саралаш, қайта ишлаш, узоқ муддатли сақлаш;

• радиоактив чиқиндилар билан муомала қилишнинг инновацион усулларини ишлаб чиқиш ва бу соҳада илмий тадқиқот ўтказиш;

• соҳада рақамлаштириш ва ахборот технологияларини қўллаш ҳамда тегишли давлат органлари билан ахборот алмашинувини таъминлаш.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?