Ўзбекистонда «Энг яхши стартап ғояси» танлови ўтказилади
Иллюстратив фото
Жорий йилнинг 11 февраль куни Президентнинг «Стартапларни қўллаб-қувватлашнинг комплекс экотизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–59-сон қарори қабул қилинди.
Унга кўра, 2026/2027 ўқув йилидан босқичма-босқич ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ҳамда умумий ўрта таълим ташкилотларининг 9–11-синф ўқувчилари учун ҳар ойда камида 2 маротаба стартап ғояларни яратишга ўргатувчи «Моҳирлик ва бизнес соати» тадбирлари ўтказилиши йўлга қўйилади. Бунда:
• ўқувчилар ўртасида «Энг яхши стартап ғояси» танлови ўтказилади, туман даражасидаги ғолибларга 5 млн сўмгача, вилоят даражасида – 10 млн сўмгача миқдорда мукофот берилади;
• лойиҳалар ҳар чоракда ўқувчиларнинг ота-оналари, бизнес ва илмий ҳамжамият вакилларига тақдимот қилинади;
• маркетплейслар билан ҳамкорлик ўрнатиб, таълим ташкилотларида яратилган маҳсулотларни сотиш йўлга қўйилади.
2026 йил 1 апрелдан муаммо ва масалаларни краудсорсинг асосида ҳал қилишнинг қуйидаги тизими жорий этилади:
• давлат органлари, ташкилотлари ва давлат иштирокидаги корхоналар ўз соҳасидаги ечим талаб қилаётган муаммо ва масалалар бўйича:
- краудсорсинг электрон платформасида эълон жойлаштириб, танлов ташкил қилади;
- ҳар ойда стартап ташаббускорлари билан учрашувлар («Стартап куни») ўтказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг