Ўзбекистон пахта экспортини икки баравардан кўпроқ миқдорда қисқартирди

10:20 24 Январь 2019 Иқтисодиёт
1302 0

Архив фото

2018 йил якунлари бўйича пахта толасининг умумий экспорт ҳажмидаги улуши (1,6%) ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сезиларли даражада камайди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотларида кўрсатиб ўтилган.

ўтган йил давомида Ўзбекистон 222,1 млн долларлик 115,6 минг тонна пахта толаси экспорт қилган. Бу ўтган йил билан солиштирган 2 баравардан кўпроқ миқдорни ташкил қилмоқда.

Экспорт умумий ҳажмидаги пахта толаси улушига нисбатан тенденция таҳлили шуни кўрсатдики, 2015 йилда пахта толаси экспорти улуши унинг умумий ҳажмидан 5,9%ни ташкил этган. Шу билан бирга, 503,8 минг тонна хомашё экспортга чиқарилган.

2016 йилда 637 млн долларлик 416 минг тонна пахта толаси экспорт қилинганди.

2017 йил якунлари бўйича экспорт умумий ҳажмида пахтанинг улуши 3,8%гача камайган. Ўшанда 477,1 млн долларлик 278,9 минг тонна хомашё экспорт қилинди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер