Ўзбекистон бу маҳсулотни 13 миллион АҚШ долларига экспорт қилган. Асосий харидор Озарбайжон

09:13 04 Сентябр 2024 Иқтисодиёт
342 0

Ўзбекистон 13 миллион АҚШ долларига тенг гилам экспорт қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-июль ойларида хорижга қиймати юқорида қайд этилган маблағга тенг бўлган 4,3 миллион квадрат метр гилам экспорт қилган.

Юртимиздан 2024 йилнинг январь-июль ойларида энг кўп гилам экспорт қилган давлатлар рейтингини Озарбайжон 1 226,5 минг кв.м билан бошқариб турибди. Иккинчи ва учинчи ўринларда Қирғиз Рэспубликаси ва Афғонистон 1 108,6 минг кв.м ҳамда 807,3 минг кв.м билан эгаллаб турибди.

Шунингдек, Россияга 542,5 минг кв.м, Қозоғистонга 328,7 минг кв.м, Тожикистонга 214,8 минг кв.м, Туркманистонга 38,7 минг кв.м, АҚШга 14,5 минг кв.м ва бошқа давлатлар 0,8 минг кв.м гилам экспорт қилинган.

Аввалроқ, бир йилда истеъмол секторидаги товарларнинг нархи 10 фоиздан кўпроққа ошгани ҳақида хабар берилганди.

Аввалроқ, бир йилда истеъмол секторидаги товарларнинг нархи 10 фоиздан кўпроққа ошгани ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?