Нукусда Қорақалпоқ тили байрами ва давлат тили мақомининг 36 йиллиги тантанали нишонланди
Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида 1 декабрь — Қорақалпоқ тили байрами ва қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилганининг 36 йиллигига бағишланган байрам кечаси бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими профессорлари, олий таълим муассасаларининг олимлари, институт профессор-ўқитувчилари, ёш тадқиқотчилар ва талабалар иштирок этдилар.

Байрам кечаси институтнинг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Қувондиқ Қодиров бошқариб борди.
Тадбирда қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилиш тарихи, туркий тиллар тизимида қорақалпоқ тилининг ўрни, бугунги кунда учраётган муаммолар ва уларнинг ечимлари, қорақалпоқ тили ривожланишининг ҳуқуқий асослари, интернет маконида тилни такомиллаштириш масалаларига бағишланган маърузалар тингланди.

— Ҳозирги вақтда дунёда олти мингдан зиёд тиллар мавжуд бўлса-да, уларнинг атиги 170 дан ортиғи давлат тили мақомига эга, — дейди Қорақалпоғистон халқ шоири Гулистан Даулетова. — Улар орасида қорақалпоқ тилининг ҳам борлиги бизни қувонтириб, ифтихор бағишлайди.
Унинг таъкидлашича, қорақалпоқ тилига давлат тили мақомининг берилиши халқнинг ўзлигини англаши, мустақил ҳаёт кечириши ва аждодлардан мерос бўлиб келаётган миллий қадриятларни асраб-авайлаб, келажак авлодларга етказиш йўлидаги муҳим тарихий қадам бўлди.

Мустақиллик йилларида қорақалпоқ тилини миллий хусусиятларини сақлаган ҳолда ривожлантириш, илмий-тадқиқот ишларини янги босқичга кўтариш, унинг жаҳон тиллари қаторидаги обрў-эътиборини ошириш борасида кўплаб ютуқлар қўлга киритилди. Шунинг ёрқин намунаси сифатида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши қўллаб-қувватлаши билан «Қорақалпоқ тилининг изоҳли луғати»нинг VII жилди нашр этилгани таъкидланди.
Тадбир доирасида байрам муносабати билан маданий-маърифий тадбирларни ташкил этишда фаол қатнашган профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшларга фахрий ёрлиқлар ҳамда байрам совғалари топширилди.
Байрам кечаси институтнинг «Тўмарис» халқ ансамбли ҳамда Филология факультетининг иқтидорли талабалари иштирокидаги концерт дастури билан давом этди.
Ғайрат ОТАЖОНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг