Навоий халқаро аэропортида йўловчи ташиш ҳажми йилига 150 минг нафарга етказилади
«Навоий халқаро аэропорти фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–50-сон, 09.02.2026 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали маълум қилди.
Қарорга кўра, қуйидагилар Навоий халқаро аэропортида лойиҳавий бошқарув тамойилларини жорий этиш натижасида эришиладиган асосий мақсадли кўрсаткичлар этиб белгиланган:
2030 йилга келиб:
- аэропортда амалга оширилаётган парвозлар сонини 2,3 баробарга ошириб, йилига 7 мингтага етказиш;
- йўловчи ташиш ҳажмини йилига 150 минг нафарга ҳамда юк ташиш ҳажмини 45 минг тоннага етказиш.
Шунингдек, «Навоий халқаро аэропорти» МЧЖ «Uzbekistan Airports» АЖнинг марказлашган оператив бошқариш тизимидан ажратилган ҳолда унинг фаолиятига лойиҳавий бошқарув тамойиллари жорий этилади.
«Навоий халқаро аэропорти» МЧЖ ижро этувчи органига қуйидагиларни мустақил равишда амалга ошириш ҳуқуқи берилади:
- ўз даромадлари ҳисобидан авиация хизматлари экспортини оширишга қаратилган қўшимча хизматлар турларини кенгайтириш;
- ҳаво кемаларига авиаёнилғи қуйиш ва хорижий авиаташувчилар томонидан олиб келинган авиаёнилғини сақлаш бўйича жаҳон авиация бозори конъюнктурасига мос тарифларни белгилаш.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг