НАТО Россиядан ҳимояланиш учун 50 тагача бригада яратишни таклиф қилмоқчи
Иллюстратив фото
НАТО етакчиларидан Россиядан ҳимояланиш учун 50 тагача янги бригадалар тузиш сўралган. Бу ҳақда «Reuters» ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Агентликнинг тушунтиришича, НАТО етакчилари альянснинг Вашингтонда бўлиб ўтадиган саммитида блокнинг режалари ҳақида янгиланган маълумотларни олишади.
«Россия ҳужумидан ҳимояланиш бўйича янги режаларни тўлиқ амалга ошириш учун НАТОга 35 дан 50 тагача қўшимча бригада керак бўлади», дейилади агентлик хабарида.
Бундан ташқари, агентлик суҳбатдошининг айтишича, Германия альянснинг янги мудофаа режалари доирасида ҳаво ҳужумидан мудофаа имкониятларини тўрт баробар ошириши керак бўлади.
НАТО расмийсининг агентликка айтишича, ҳарбий стратеглар «иттифоқни ҳимоя қилиш учун зарур бўлган қўшинлар ва қуролларга бўлган батафсил талабларни» аниқлаган.
«Ҳаво ва ракетага қарши мудофаа, узоқ масофага учувчи қуроллар, логистика ва қўшинларни ташишга қодир йирик қуруқликдаги кучлар бизнинг устувор вазифаларимиздандир», дея қўшимча қилди альянс вакили.
Унинг қўшимча қилишича, НАТО аъзолари учун мудофаа салоҳиятини ошириш мақсадларини белгилаши мумкин.
Россия президенти Владимир Путин америкалик журналист Такер Карлсонга берган интервьюсида аввалроқ Москва НАТО мамлакатларига ҳужум қилмоқчи эмаслигини, бу мантиққа тўғри келмаслигини батафсил тушунтирган эди. Россия раҳбарининг таъкидлашича, Ғарб сиёсатчилари эътиборни ички муаммолардан чалғитиш учун ўз аҳолисини хаёлий Россия таҳдиди билан мунтазам равишда қўрқитишади, бироқ «ақлли одамлар бу сохта эканлигини жуда яхши тушунишади».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг