Наманганда «Яшил макон резиденция» мажмуаси қурилиши бошланди

14:06 22 Август 2024 Жамият
162 0

Қудратилла Нажмиддинов/«Халқ сўзи». Давлатобод туманида тезкорлик билан барпо этилаётган «Янги Наманган» шаҳарчаси соҳадаги йирик лойиҳалардан биридир. Дастлабки босқичи амалга оширилган бу ҳудудда эндиликда «Яшил макон резиденцияси» турар-жой мажмуасини тиклашга киришилди. Куни кеча ушбу мажмуанинг сотув офиси иш бошлаши муносабати билан тантанали маросим ташкил этилди.

— Халқаро андозалар даражасида бунёд қилинадиган мажмуанинг умумий лойиҳа қиймати 363 миллиард сўмга тенг бўлиб, қурилиш ишлари «Castle Town» масъулияти чекланган жамияти бош пудратчилигида амалга оширилмоқда, — дейди туман ҳокими ўринбосари Сардор Раҳимов. — Айни пайтда бинокорликка ихтисослашган тадбиркорлик субъектлари томонидан 9, 12, 21-қаватли турар-жой объектлари, меҳмонхона ва ресторанлар, Хитойнинг «BYD« компаниясида ишлаб чиқарилган автомобиллар сотув офиси ҳамда савдо ва хизмат кўрсатуви иншоотларни тиклаш ишлари бошланган.

Маълумот учун, лойиҳа якуни билан бу ерда кўп қаватли биноларнинг ўзида 702 та шинам хонадонлар қуриш режалаштирилган. Янги мажмуани ўз номига муносиб, яъни, юксак экологик талаблар даражасида барпо этишга алоҳида эътибор қаратилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер