Марказий банк 11 та банкка нисбатан жарима санкциясини қўллади
Фото: Архив сурат
Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси 11 та банк, битта микромолия ташкилоти ва битта ломбардга жарима санкциясини қўллади. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан июнь ойидаги йиғилишларида (етти марта) 42 та масала кўрилган ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинган.
Унга кўра, рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 28 та масала кўрилган. Шунингдек, кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 14 та масала – Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилиши, банклар ва микромолия ташкилотларида ўтказилган текширишлар натижалари ҳам муҳокама қилинган.
Марказий банк томонидан ўрнатилган иқтисодий меъёрлар талабларига риоя қилинмагани ҳамда Марказий банкка тақдим этилган маълумотларда ноаниқликларга йўл қўйилгани ва текшириш натижаларида аниқланган қоидабузарликлар учун 11 та банк, 1 та микромолия ташкилоти ва 1 та ломбардга нисбатан жарима санкцияси қўлланилган.
Бундан ташқари, қўмита томонидан банк тизими барқарорлигини сақлаш, омонатчилар ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тамойилидан келиб чиқиб, тижорат банклари бошқарувлари ва микромолия ташкилотлари раҳбариятларига аниқланган камчиликларни тузатиш, улар бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, ўрнатилган пруденциал нормативларга амал қилиш, банк фаолиятида мавжуд заифликларни бартараф этиш ва молиявий ҳолатини соғломлаштиришга қаратилган талабларга риоя қилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг