«Ливерпуль» сафардa мағлубиятга учради
Кеча, 24 январь куни Англия Премьер-лигасининг 23-туридан ўрин олган баҳслар старт олди. Кун доирасидаги учрашувда «Ливерпуль» жамоаси Борнмут шаҳрида жойлашган «Виталити» стадионида шаҳар номи билан аталувчи жамоа майдонида меҳмон бўлди.
Учрашувда ҳисоб 26-дақиқада Эванилсон томонидан очилди. Ордан 8 дақиқа ўтиб, Алекс Хименес ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Биринчи бўлим асосий вақтининг сўнгги дақиқасида Вирджил ван Дейк ҳисобни қисқартирди.
Иккинчи бўлимнинг 80-дақиқасида Доминик Собослаи мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган бешинчи дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда мезбонлар ҳужумчиси Амин Адли «Борнмут»га ғалаба келтирган голни киритди.
Шу тариқа, «Ливерпуль» клубининг 13 та ўйин давом этган мағлубиятсиз серияси якунланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг