Хивада Бутунжаҳон ёшлар фестивали дунё ёшларини бирлаштирди

12:20 01 Июль 2024 Жамият
237 0

Одилбек Одамбоев/«Халқ сўзи». Қадимий ва навқирон Хивада Ўзбекистон – Ҳиндистон ёшлар форуми ва Марказий Осиё – Хитой ёш иқтидорлар форуми ташкил қилинди. Унда савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-маърифий соҳаларда яқин ҳамкорлик ўрнатилган ушбу мамлакатлар ёшлари ўртасида ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича қатор таклиф ва ташаббуслар билдирилди.

Форум доирасида Инновациялар миллий офиси томонидан «Барқарор ривожланиш ва атроф-муҳит инновациялари» мавзусида панель муҳокамалар бўлиб ўтди. Форум қатнашчилари Хивадаги Ичанқалъа мажмуасининг тарихий обидалари, музей экспонатлари билан танишди. Театр ижодкорлари томонидан саҳналаштирилган «Султон Жалолиддин» спектаклини томоша қилишди.

— Ўзбекистонга биринчи бор келишим, — дейди хитойлик талаба Чжан Хенчжи. — Ичанқалъанинг бетакрор обидаларини кўриб, ўзимни эртаклар оламига тушиб қолгандек ҳис қилдим. Хивада ўтказилган Марказий Осиё – Хитой ёш иқтидорлар форумида ўзбек талабалари орасидан кўплаб дўстлар орттирдим. Самимий меҳмондўстлик учун чин дилдан миннатдорчилик билдираман. Ўзбекистонлик тенгдошларимни Хитойга таклиф қиламан.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер