Иссиқлик корхонаси ҳисоблаган 4 млрд сўм асоссиз қарздорлик бекор қилинд
Фарғона вилоятидаги хонадонларга иссиқлик таъминоти бўйича 4 миллиард 173 миллион сўм қарздорлик асоссиз ҳисоблангани аниқланди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Қўмитанинг Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасига тушган мурожаатлар асосида Фарғона вилояти «Иссиқлик манбаи» ишлаб чиқариш давлат бошқармаси билан ҳамкорликда маиший истеъмолчиларга етказиб берилган иссиқлик энергияси ҳамда кўрсатилган хизматлар бўйича ўрганиш ишлари олиб борилган.
Ўрганишлар натижасида иситиш мавсуми давомида кўп қаватли уйларга иссиқлик таъминотини етказиб берувчи марказий тармоқларнинг иситиш қозонхоналарида авария ҳолатлари (таъминот узилиши) содир бўлган вақтларда ҳамда табиий газ босими пастлиги ва бошқа асосли сабабларга кўра, аҳоли хонадонларига етарли даражада иссиқлик таъминоти етказиб берилмагани, шунингдек, таъминотчи корхона билан тузилган шартномаларнинг тегишли бандларига асосан қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилганда 6146 нафар истеъмолчининг хонадонларига 4 миллиард 173 миллион сўмдан ортиқ нореал дебитор қарздорлик ҳисоблангани аниқланган.
«Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга кўра, сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмас«, дейилади хабарда.
Юқоридагиларга кўра, ишни кўриб чиқиш якуни бўйича ҳудудий бошқарма томонидан мазкур ҳолат юзасидан вилоят «Иссиқлик манбаи» ишлаб чиқариш давлат бошқармасига истеъмолчиларга ҳисобланган 4 миллиард 173 миллион сўмдан ортиқ асоссиз қарздорликни бекор қилиш юзасидан кўрсатма берилди.
Амалга оширилган ишлар натижасида таъминотчи корхона томонидан кўрсатилмаган хизматлар учун ҳисобланган қарздорликлар бекор қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг