Икки ҳудудда сифатсиз тамаки маҳсулотлари савдоси тўхтатиб қолинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қувасой шаҳри бўлими ва Божхона хизмати ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган М.В. «Haval» русумли автомашинасида хорижда ишлаб чиқарилган умумий баҳоси 64,7 миллион сўмлик 2 минг қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини Фарғона шаҳрида сотиш мақсадида олиб келаётган вақтида қўлга олинган.
Шундан сўнг, ушбу тамаки маҳсулотлари тезкор тадбир ходимлари томонидан ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Шу каби яна бир ҳолат, департаментнинг Сергели тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аниқланган.
Унга кўра, «С.Д.» МЧЖ савдо дўкони сотувчиси И.Э. электрон тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, ушбу савдо дўконидан хорижда ишлаб чиқарилган 30 турдаги 259 дона электрон тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг