Грузиядан Самарқандга авиақатновлар йўлга қўйилади

15:48 02 Октябр 2023 Жамият
134 0

Транспорт вазири Илхом Махкамов Грузияга ташрифи давомида мамлакат Бош вазири ўринбосари-иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазири Леван Давиташвили билан учрашди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасида транспорт-логистика соҳасидаги алоқаларнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.

Хусусан, томонлар Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги мунтазам авиақатновлар сонини ошириш, янги йўналишларда парвозларни йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашди. И.Махкамов хориж томонининг Грузиядан Самарқандга авиақатновларни ташкил этиш бўйича билдирган таклифини қўллаб-қувватлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер