Газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқнинг косаси оқармайди – Алишер Қодиров

16:58 24 Январь 2025 Жамият
616 0

Депутат Алишер Қодиров яшил энергетиканинг истиқболлари ҳақидаги постида газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқнинг косаси оқармаслигини билдирди. «Миллий тикланиш» партияси раҳбари бу ҳақда ўзининг «Телеграм» каналида ёзиб қолдирган.

«Газ қиммат ресурс, 1 куб газдан 10 га яқин юқори қийматли, экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш, хорижга сотиш ва унинг пулига миллионлаб қоракўзларимизга иш ўрни яратиш мумкин», — дейди депутат.

Бундан ташқари, партия раҳбарининг фикрича, миллиардлаб куб газни уй иситиш ва овқат пиширишга ишлатиб юборадиган халқнинг косаси оқармайди.

Шунингдек, Қодиров, янги қуриладиган уйларда энергия манбаси сифатида фақат электр энергиясини рағбатлантириш таклифини қўллаб-қувватлашини маълум қилган.

Қайд этиш керакки, Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган ипотека дастури доирасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун режалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида «яшил энергетика» бошқа соҳа ва тармоқлар жадал ривожи, аҳоли турмуш даражаси яхшиланиши учун янги драйверга айланаётгани айтилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер