Европа чемпионати хавфсизлиги масаласи қандай ечилмоқда?
Германия жорий йил ёз ойларида «Евро-2024» мусобақасига мезбонлик қилади. Ушбу йирик тадбир Украина ва Яқин Шарқдаги вазият кескинлашган пайтга тўғри келди. Шу сабабли мамлакат мухлислар ва ўйинчилар хавфсизлигини таъминлаш борасида қатор муаммоларга дуч келмоқда. Жумладан, Европа чемпионати ташкилотчилари безорилар ва эҳтимолий террор хуружи ёки киберҳужум билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олишга ҳаракат қилмоқда.
Хавфсизлик кучлари 2,7 миллионга яқин ишқибоз, мамлакат бўйлаб тарқалган 24 жамоат лагери ва 14 июндан 14 июлгача 51 ўйин ўтказиладиган 10 та стадионни ҳимоя қилиш билан шуғулланади. Бундан ташқари алоҳида белгиланган жойларда 12 миллионга яқин мухлис тўпланиши кутиляпти.
— Хавфсизлик биринчи навбатдаги устувор вазифамиздир, — дейди турнир директори Филипп Лам «AFP» ахборот агентлигига берган интервьюсида. Иштирокчи давлатлардан ҳам 300 га яқин хавфсизлик бўйича эксперт таклиф этилган.
Полиция ходимларига мусобақа давомида таътил берилиши тақиқланди. Ички ишлар вазирлиги вакили айтишича, поезд ва автобуслар вокзали, аэропортларда федерал полиция хизмати сезиларли даражада кучайтирилади.
Франция полицияси ГФРга олиб борадиган йўллар ва ўз терма жамоаси иштирокидаги ўйинлар ўтадиган ҳудудларда ҳамкасбларга ёрдам беради.
Британия ҳукумати аввалги ножоиз ҳаракатлари сабабли стадионга кириши тақиқланган 1600 дан зиёд инглиз мухлисларига мусобақа вақти Германияга саёҳат қилиш тақиқланганини маълум қилди.
Германия ички ишлар вазири Ненси Фазер стандарт чора-тадбирлардан ташқари, Украина терма жамоаси хавфсизлиги кучайтирилишини айтди. Ҳар бир ўйинда 800-1300 нафар полициячи стадион атрофига жойлаштирилади.
Армия Миллий ҳаво хавфсизлиги марказидан осмонни кузатиб боради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг