Бухорода ноқонуний «майнинг ферма» фош этилди

Бухоро вилоятида ноқонуний майнинг фаолияти билан шуғулланган фуқарога тегишли яширин ферма фош этилди. «Ўзенергоинспексия» Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Қоракўл туманида яшовчи фуқаро З.Ҳ. хонадонида майнинг қурилмалари ноқонуний тарзда электр тармоғига уланганлиги аниқланди.
Текширув натижаларига кўра, фуқаро электр энергиясини электр ҳисоблагичдан ташқари тармоққа тўғридан-тўғри улаб фойдаланиб келган. Ушбу ноқонуний ҳаракат натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонасига 1 миллиард 271 миллион сўмлик зарар етказилган.
Мазкур ҳуқуқбузарлик бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, иш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди. Ҳозирда ушбу ноқонуний майнинг фаолияти юзасидан қонуний чоралар кўриш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш мамлакатнинг умумий энергия тизимига салбий таъсир кўрсатиб, тармоқларнинг юкламасини орттиради. Шу сабабли, соҳа мутасаддилари ноқонуний уланишлар ва майнинг фермаларини аниқлаш бўйича қатъий назорат чораларини кучайтиришни давом эттирмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тадбиркор аёлларга гаровсиз кредит ажратилади
- Энди таълим гранти талабаларнинг ўзлаштиришига қараб ҳар йили қайта тақсимланади
- Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар рақамли иқтисодиёт соҳасида ҳамкорлик қилади
- Ўзбекистонда Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллиги кенг нишонланади
- Тадбиркор аёллар кенгаши ташкил этилади
- Ҳар қандай шахсни унинг розилигисиз тасвирга олиш тақиқланиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг